ҳаромхўр
билан улашинг
1. дин. Ҳаром, шариатда ман қилинган овқатларни истеъмол қиладиган.
-
Ҳаромхўр киши.
2. кўчма айн. Ҳаромтомоқ.
-
Нафси ёмон, ҳаромхўр, меҳнатни севмас, унга Текин таом, текин пул, айш-у таралла бўлса. Уйғун
-
Бировнинг дўпписини бировга кийгизиб кун кўрувчи бунақа ҳаромхўрлар бозорда кезиб юришаркан. Муштум
3. Ўлимтикларни еювчи (қушлар ҳақида).
-
Жилғанинг устида бир гала қорақуш ва калхатлар гир айланиб учиб юрарди. Отряд отларнинг бошини тортиб, ҳаромхўр қушларни томоша қилди. П. Турсун, Ўқитувчи
ҲАРОМХЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAROMXO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаромхўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар