ширали
билан улашинг
1. Таркибида шираси бор, шираси кўп; ширадор.
-
Ширали узум. Ширали озуқа.
-
Полизлардаги ширали қовунлар кечки куз совуғида ёрилиб кетиб, мени енглар, деб термилиб турибди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Бутазорнинг ўртаси яланглик. У ерда жуда ширали ўтлар ўсади. С. Анорбоев, Оқсой
2. Шира юқли, шира тегган.
-
Ширали, ювуқсиз қўлларини икки томонга ёйиб, хушламайроқ, меҳмонга елкасини тутди келин. А. Мухтор, Кумуш тола
3. кўчма Мазмунли, маънодор; сермазмун.
-
Ширали гап.
4. кўчма Хуш ёқадиган, ёқимли; жаранг-дор (овоз, куй ва шу кабилар ҳақида).
-
— У [Элмурод] баъзан ўзи русча ўқиганларини гапириб берар, лекин бу, ўқиб бергандай ширали ва маънодор бўлмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бу қўшиқ шунчалар ёқимли, ширали эдики, темирчи йигитнинг юрагида аллақандай бир ҳисни уйғотиб юборди. С. Аҳмад, Ҳукм
ШИРАЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIRALI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ширали сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар