шира
билан улашинг
1. Ҳўл мева ва полиз экинлари ҳосили пишиб етилиши билан улар таркибида ҳосил бўладиган ширин суюқлик; шарбат.
-
Узумнинг шираси. Қовун шираси.
-
У [қози домла] бир неча лаҳзада косани тушириб, юпқа пўстлоқ ичидан шираси томиб кетгудай бўлиб турган шафтолига қўл урди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қовун пишди, анор қизарди сенга атаб қўйган узумларим халта ичида шира боғлаб ётибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Ўсимликлар танасида бўладиган суюқлик, намлик.
-
Эргаш барг шираси сингиб кетган қадоқ кафтига боқди. А. Мухтор, Чинор
3. Инсон ёки ҳайвон организми ҳужайраларида бўладиган суюқлик.
-
Баъзи безлар ўзидан шира чиқариб туради.
-
Булар [баъзи овқатлар] ошқозон ости бези шираларининг кўп-кам чиқарилишига ёки ошқозон ва ичакларнинг ҳаракатига таъсир қилади. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
4. сўзлашув тили Кўкнор пўстини сувда эзиб тайёрланган, кайф берадиган ичимлик.
5. кўчма Бирор асар, гап, сўз ва шу кабиларга хос мазмун, маъно.
-
Гапининг шираси йўқ одам,
-
Бир халқ тилидаги асар иккинчи халқ тилига шу асарнинг бутун фазилати, шираси, жозибаси саклланиб таржима қилингандагина мақсадга эришилади. Газетадан
6. кўчма Оҳангдорлик, жарангдорлик; ёқимлилик (овоз ҳақида).
-
Овознинг шираси қочган, кексалик. А. Мухтор, Опа-сингиллар
шира сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзини шира босмоқ
-
Ёзнинг ноз-у неъматлари ғанимат, сендан дарак йўқ. Ё бригадир бўлиб, кўзингни шира босдими? Н. Ёқубов, Бўсағада
Шира тортмоқ (ёки боғламоқ)
-
Узумлар шира боғлабди\
-
Мошхўрда шира тортди. Сумалак кўп қайнаб, шира боғлаб қолди;
-
— Ҳозир Шерозийнинг овози айни шира боғлаган пайт, донғи Хоразмга тарқалган, — деди Собир ака. Ж. Шарипов, Хоразм
1. Ўсимлик ширасини сўриб озиқланадиган майда текинхўр ҳашарот; ўсимлик бити.
-
Бу йил қовунга шира тушди. Ширага қарши курашда кимёвий дориворлардан фойдаланиш lozim.yash
-
Шира кўп касофат нарса: ғўзанинг ёш баргларига ёпишдими, уни бужмайтириб қўяди, қанча-қанча ҳосили нобуд бўлади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Ўсимлик бити ҳаёт фаолияти натижасида ўсимлик баргларида ҳосил бўладиган ёпишқоқ ялтироқ суюқлик.
ШИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар