ширава
билан улашинг
1. Сут юзида ҳосил бўлган янги қаймоқ.
-
Ширава қаймоқ. Сутнинг ширавасини пиёлага олмоқ. Ширавага нон ботириб емоқ.
-
Янги сутнинг мазаси ширавадан қолишмайди. Р. Файзий, Балли, она қизим
-
Шарофат хола ўғли Мирпўлатга олиб келган бир коса ширава сутни Алижоннинг олдига қўйди. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
-
— Офтобчувоқда нонушта қилиб ўтирибмиз. Нонушта қуюқ: икки косачада ширава қаймоқ, узум, — деди Шокиржон. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди
2. кўчма Қор, қиров, муз кабилардан ҳосил бўлган юпқа қатлам.
-
Совуқдан челакдаги сув ширава боғлабди.
-
Кечаси бирин-чи ширава қор ёғиб чиқди. Ғ. Ғулом, Шум бола
ШИРАВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIRAVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ширава сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар