потенциал
билан улашинг
1. физика Электр ёки магнит майдонининг маълум нуқтадаги ҳолатини белгилайдиган миқдор, катталик.
-
Ҳужайрадан чиқувчи калий ионлари ҳужайра мембранасининг ички ва ташқи сиртлари ўртасида доимий электр потенциалини пайдо қилади. Фан ва турмуш
2. Бирон-бир жиҳатдан имкониятлар, куч-қудрат даражаси; фойдаланилиши мумкин бўлган воситалар, имкониятлар мажмуи.
-
Ўзбекистон Республикаси ўз сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини ҳимоя қилиш имконини берадиган етарли потенциалга эга. Газетадан
-
Бухоронинг ер ости ва ер усти бойликлари, моддий потенциали жуда буюк. Газетадан
3. Фойдаланилиши мумкин бўлган, аммо рўёбга чиқмаган.
-
Потенциал имкониятлар.
-
Ватанимиз жанубий чегаралари яқинидаги қуролли можароларнинг ўчоқлари ҳарбий хавфнинг потенциал манбаларидир. Газетадан
-
Муҳими — мавжуд илмий потенциалдан фойдаланиш, шу потенсисити тезроқ ишга солиш. Газетадан
ПОТЕНЦИАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POTENSIAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
потенциал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар