шарпа
билан улашинг
1. Қулоққа чалинар-чалинмас товуш.
-
Тошпўлатов пойандоз солинган узун коридордан бамайлихотир кириб борар экан, оёқ шарпасини эшитиб, ичкаридан Хосият хола чиқиб келди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Коридордан эшитилган ҳар бир шарпага сергакланиб қулоқ солар эди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Кимса ёки нарсанинг ғира-шира, билинар-билинмас қораси, ифодаси; шундай соя.
-
Ҳалиги фонарнинг хирагина нури тушиб турган тош ёнида бир шарпа қимирлади. А. Мухтор, Туғилиш
-
Анҳорнинг тўғонлари олдида одамларнинг хира шарпалари уймалашар Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Отабек кетига бурилиб, ташқари йўлакдан киргувчи дадаси билан Ҳасанали шарпасини олди ва ўйланиб тўхтади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. кўчма Далолат берувчи сезилар-сезилмас ифода; белги, аломат.
-
Шу пайт юрагим мудҳиш бир нарсанинг шарпасини сезгандай бўлди. Гулдаста
-
Гўзал баҳорнинг шарпаси ер ва кўкда, гул ва япроқда, ўт-ўланларда кезар эди. Н. Сафаров, Қайта туғилиш
-
Ўртада адоватнинг хира шарпаси пайдо бўлгандек туюлди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
4. Ялтироқ нарса (масалан, кўзгу) орқали бирор жойга тушган шуъла, нур акси.
-
Шипда шарпа ўйнай бошлади.
-
Анорхоннинг сариқ ва кўк рўмолларигина шом қорасида шарпадай милтилларди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
ШАРПА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHARPA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шарпа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар