шарқ
билан улашинг
1. Дунёнинг тўрт томонидан бири; ғарбга қарама-қарши бўлган томон, қуёш чиқадиган томон; кунчиқиш.
-
От кўчанинг шарқига юриб яна шимолга бурилиб, тор кўча бўйлаб узоқ кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Уруш ғарбда, рота фронтдан уч-уч ярим минг километр берида, яна шарққа қараб кетаётибди! Аҳмаджон ўйлаб, ўйига ета олмас эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. катта) (Ш — Ғарбий Европага нисбатан шарқ томондаги мамлакатлар, ўлкалар.
-
Шарққа саёҳат. Яқин. Шарқ, Узоқ Шарқ
-
[
-
Салимхўжа] Нусратилланинг иқбол-у истиқболи ҳақида кўп чиройли китобий сўзлар билан гапирар, янги Шарқнинг қудрати, мил-латнинг гули бўлади, деб мақтар эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Улар ҳозирги Шарқ тарихи китобини навбатма-навбат ўқиб ва
-
эшитиб ўтирганларида, Очилнинг кўз олдига дам-бадам эзилиб йиғлаётган Замира келар, бунинг учун у ўзини гуноҳкордай ҳис қиларди. П. Қодиров, Уч илдиз
айнан Шарақ.
-
Санобархон дарвозани устидан кичкина босма қулф билан шарқ этиб беркитди-да, Адолатга эргашди. С. Зуннунова, Гулхан
ШАРҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHARQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шарқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар