шаррос
билан улашинг
1. равиш Челаклаб қуйгандек, жадал (ёмғирнинг ёғиш тарзи ҳақида).
-
Мунаввар навбатчиликдан бўшаб, эшикдан чиққанда, ёмғир шаррос қуяётган эди. С. Анорбоев, Меҳр
-
Туни билан шаррос қуйиб чиққан ёмғир тонготарга яқин тинди. С. Абдуқаҳҳор, Ушалган орзу
-
Кўз юмиб очгунча, бутун коинотни булут қоплаб, шаррос ём/ир қуяди. М. Назаров, Жилвон жилвалари
2. от Шу тарзда ёғаётган ёмғир; жала.
-
Томчилар йилтиллаб йўлка тошида, Бўлажак шарросдан берарди хабар. Шуҳрат
3. рвш. кўчма Тутилмасдан, дудуқланмасдан ва тез.
-
Мен эски жангномаларни ўқиб ўрганганим учун Тараққий газетасини шаррос ўқиб кетавердим. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Ўзи тенги келадиган бир ўспириннинг шундай катта китобни тутилмасдан, шаррос ўқиётганига ҳайрон бўлиб, оғзи очилиб қолди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
Меҳмон эса унга қараб, форс тилида шаррос сўзлаб кетди. А. Ҳакимов, Илон изидан
ШАРРОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHARROS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шаррос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар