шарт
билан улашинг
1. Бирор иш ёки масала юзасидан ёзма ёки оғзаки ўзаро келишиб олиш, ўзаро келишув.
-
Шунинг учун Йўлчининг илтимосига дарров кўниб, шарт бўйича, Шоқосимга овқат, ётиш учун жувозхона олдидан бир ҳужра берди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бир-биримиздан сир сақламаймиз. Хўпми? Шарт шу. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Ўзаро шартлашаётган ёки бирор муносабатда бўлаётган томонлардан бирининг бошқа томонга нисбатан қўйган талаби.
-
Лекин шарт — бизга астойдил, ихлос билан хизмат қиласиз Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Пудрат усулининг шартларига мувофиқ, бу маблағнинг анча қисми пудрат асосида ишлаётганларга тақсимлаб берилади. Газетадан
-
Қиз, “Пойгада ютиб чиққан одамга тегаман, деб шарт қўйибди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи. эртага шаҳарга туш, нима шар-тинг бўлса, ўша ерда гапир. Ойбек, Танланган асарлар
3. Тақозо этувчи нарса; талаб.
-
— Маданиятли бўлишнинг энг биринчи шарти — соддалик, табиийлик, — деб юбордим. Ф. Мусажонов, Меҳмонда
-
Ҳозиржавоблик —
-
аскиянинг асосий шартидир. ЎТА
-
Санъат турларининг уйғунлашуви учун умумий услубий хусусиятларнинг мавжудлиги зарурий шарт ҳисобланади. Саодат
4. кесим взф. Қатъий талаб этувчи; зарур.
-
Бугун келишингиз шарт.
-
Бу жанг узоққа бормайди. Лекин Хуросон қўшини шай бўлиб турмоғи шарт! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Болага оила ҳам, мактаб ҳам баравар тарбия бериши шарт. Газетадан
шарт сўзи қатнашган жумлалар:
Шарт майли
Шарт эргаш гап
Эҳтиёт(и) шарт
-
Шунинг учун учрашгандаям уйда, мана шунақа пана-пастқам ерларда учрашсак, эҳтиёт шарт дейдилар-ку, ахир! С. Кароматов, Ҳижрон
шарт сўзи қатнашган жумлалар:
Шарти кетиб, парти қолган
-
Шарти кетиб, парти қолган бой, тепага кўтарилган сари, оёғи қалтираб, бутун вужудидан тер оқа бошлаган. Газетадан;
-
Шарти кетиб, парти қолган арава.
-
Рўзғорнинг шарти кетиб, парти қолди. Шу рўзғоримни тебратсам дейман. И. Султон, Бургутнинг парвози
-
шарти кетиб, парти қолган тегирмонлар нигоҳини тортиши мумкин. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
тақл. с. Бирор нарсанинг урилиши ёки узилишидан ҳосил бўладиган овозни билдиради.
-
Икки-уч қамчидан сўнг толга боғланган тизгин шарт этиб узилиб кетди А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Кампир яна ғазабга келди кўйлагининг ёқасини шарт йиртиб юборди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Куйган одам шарт уради сонига Ҳасанхон
-
Қизлардан уч-тўрттаси Нозикни таъқиб этди ва шарт-шурт бир-бирининг яланғоч этига уришиб, шартак олишдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Тез ва кескин.
-
Отамурод шарт орқасига бурилди-ю чайла томонга чопиб кетди. М. Мансуров, Ёмби
-
Дилдор шарт ўрнидан турди-ю, эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
ШАРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHART сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шарт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар