фалон
билан улашинг
1. гум. олм. Нарса, шахс ёки воқеа-ҳодиса, улар ҳақидаги бирор хусусият, белгини аниқ билдирувчи сўзлар ўрнида ишлатилади.
-
Фалон киши. Фалон нарса. Фалон жой. Фалон сўм. Фалон вақт.
-
Фалон вақтда келаман деса, тамом, келмасдан қўймасди. Ў. Умарбеков, Чарос
-
Фалон ҳовлида бўйи етган қиз бор, деган гапни эшитиб, кўзимиз ўйнар, лекин юзини кўрмасдик. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Бирор хусусият ёки ҳодисанинг, жараённинг миқдоран жуда ортиқлигини, юқори даражада эканлигини билдиради.
-
Энг ёмони — шаҳарда қовун етишмаётган экан, бир тилими фалон пул эмиш. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
— Синиқчига оборишни ўзим ҳам биламан. У фалон пул сўрайди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Бозорда муштумдай жўжа фалон пул. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
3. Одоб-ахлоққа зид, айтиш уят ҳисобланган сўзлар ўрнида қўлланади.
-
Она билан қизни бир одамнинг фалон қилиши шариат юзасидан тузук эмас. С. Айний, Қуллар
-
Кампир, агар шунга тегмасанг — фалон, деб оғзига сўз олди, мени уйидан ҳайдаб чиқарди. Муштум
фалон сўзи қатнашган жумлалар:
Фалон-писмадон (ёки фалон-пистон, фалон-тугун
-
Фалон-пистон деб гапни чўзма.
-
Акам пақирнинг қорнини ёрсанг, алиф чиқмайди-ю, тағин фалон-у писмадон деганига куяйми! П. Турсун, Ўқитувчи
ФАЛОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FALON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фалон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар