фалсафа
билан улашинг
1. Табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг умумий қонуниятлари ҳақидаги фан; олам ва унда инсоннинг тутган ўрни ҳақидаги ғоялар, дунёқарашлар тизими.
-
Умар Хайёмнинг қисқа, лекин сермазмун байтларига сингдирилган ҳаёт фалсафаси буюк, ҳаёт ва дунёдайин бепоён. Газетадан
-
Устоз Қори-Ниёзий Шарқ ва Ғарб фалсафаси тарихи, сиёсий иқтисод, адабиёт, санъат бобида ҳар қандай мутахассис билан баҳслаша оларди. Фан ва турмуш
2. сўзлашув тили Эшитиб ўтириш ва мулоҳаза қилишга арзимайдиган, асоссиз, мавҳум фикр, мулоҳаза; қуруқ сафсата.
-
Бу одам ҳаётнинг олға босуви мумкин эмаслигини исбот қилатурган ўзининг фалсафаси билан Саидийни юпатар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Бу анави чол — Пўлатжон домланинг гапи! Бунақа фалсафалар ўшандан чиқади! А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
3. Шахсий тажриба, фикр-ўй асосида юзага келган ишонч, эътиқод.
-
Жони бор одам қимирлаб туриши керак — унинг фалсафаси шу. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Бу сўзлари билан у ўзининг содда фалсафасига якун ясагандай бўлди. С. Анорбоев, Оқсой
фалсафа сўзи қатнашган жумлалар:
Фалсафа сотмоқ (ёки сўқмоқ)
-
— Фалсафа сотиш бас, — деб Ҳасаннинг сўзини кесди Фотима. С. Айний, Қуллар
ФАЛСАФА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FALSAFA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фалсафа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар