фалончи
билан улашинг
гум. олм. Кимсани аниқ атамасдан, унинг исми ўрнида ишлатиладиган сўз.
-
Фалончи, ота-онаси бўлмаса ҳам, ўксимай ўсди, дейишади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ёзганда ҳам, фалончини мақтайман, деган ўйим бўлмаган. Жўнгина қилиб, ўзим ўйлаган нарсаларни ёзганман. М. М. Дўст, Лолазор
фалончи сўзи қатнашган жумлалар:
Кимсан — фалончи
-
Ўшанда Ҳамза кимсан — фалончи бўлиб ном қозонади. К. Яшин, Ҳамза
-
Отанг кимсан — фалончи, онанг тиллага топиб бўлмайдиган Нафисахон бўлса, сендан бахтли қиз борми! Мирмуҳсин, Умид
-
Кимсан — терифуруш фалончи бой! Лекин кўрган одам ямоқчими, бўзчими, деб ўйлар эди. Ойбек, Танланган асарлар
ФАЛОНЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FALONCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фалончи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар