фалокат
билан улашинг
1. Одамлар ихтиёридан ташқари, кутилмаганда юз берадиган кўнгилсиз воқеа, ҳодиса; бахтсизлик; офат.
-
Фаросатсиз — фалокатга йўлиқар. Мақол
-
Кумушбиби учун бу ҳол кутилмаган бир бахтсизлик, кутилмаган бир фалокат эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тоҳир ёмон бир фалокатни олдиндан сезгандай, юраги увушди. П. Қодиров, Бобур
2. сўк. Ярамас; бадбахт.
-
[Бой:] Ғофирни кўрдингми? [Холмат:] Боя шу ўртада ўралашиб юрувди, фалокат! Бир зумда йўқолиб қолибди. Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Немис фалокат лотинчани ҳам, ўзбекчани ҳам билар экан. Ойбек, Қуёш қораймас
фалокат сўзи қатнашган жумлалар:
Фалокат оёқ остида
-
— Фалокат оёқ остида, деганлари ҳақ гап экан-да, — деди кимдир. Т. Рустамов, Мангу жасорат
Фалокат босиб
-
Бир куни фалокат босиб, меҳнат дарсида электр аррани синдириб қўйсак бўладими? Э. Райимов, Ажаб қишлоқ
-
Фалокат босиб, эр-у хотин уришиб қолишди. Охир бўлмади, ажралиб кетишди. Газетадан
ФАЛОКАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FALOKAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фалокат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар