фалак
билан улашинг
1. Ердан юқорига қараганда гумбаз, қубба шаклида бўлиб кўринадиган фазо бўшлиғи, осмон гумбази; осмон, кўк.
-
Яна чақмоқ чақди, яна фалак гумбурлади. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Чингизхон от солиб келиб, Минори Калон тагида фалакка бўй чўзган бу обидага маҳлиё бўлиб қолибди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. кўчма Тақдир, қисмат, кўргилик.
-
Мен ўзим бу фалакнинг дастидан нажот излайман, бегим. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Эй фалак, чархинг бузилсин, Кимларга хор этдинг мени. Э. Усмонов, Ёлқин
фалак сўзи қатнашган жумлалар:
Осмони фалак
-
— Сиз билан тўхтовсиз қилинган маишатлар мени аввал осмони фалакка олиб чиқиб, кейин жарга улоқтирди, — деди Олим Эргашга. Б. Раҳмонов, Қилмиш-қидирмиш
-
Шу баробар олдинда чанг-тўзонни осмони фалакка чиқариб гирдоб кўтарилди. М. Мансуров, Ёмби
-
Ноғоралар гумбури ва карнайлар садоси яна осмони фалакка чиқди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
Фалакнинг гардиши билан
-
Бу ғариб ва кимсасиз киши асли Сабзавор шаҳридан, фалакнинг гардиши билан Ҳиротга келиб қолган. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Фалакнинг гардиши билан шу қишлоққа куёв бўлиб келди. Муштум
Парвойи фалак
-
Ғўзаларингиз чанқаб кетибди сиз бўлсангиз парвойи фалаксиз. Ж. Абдуллахонов, Тонг ёришган соҳилда
-
Ювош эса парвойи фалак; ҳеч нарса билан иши йўқ, доим хурсанд. Э. Райимов, Ажаб қишлоқ
Фиғони фалакка чиқмоқ (ёки ўрмаламоқ, кўтарилмоқ)
-
Хайри боғчадан ўғлини олгани кирганда, тарбиячининг фиғони фалакка чиқиб турган эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
— Падарига минг лаънат, шу ҳам кўп бўлдими, — саксон ёшлар атрофидаги ота-хоннинг фиғони фалакка ўрмалади. Муштум
ФАЛАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FALAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фалак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар