куйла
билан улашинг
1. китобий Қўшиқ ёки ашула айтмоқ.
-
Сувчи кезар шўх қўшиқ куйлаб. Ғайратий
-
Кимнингдир майин овоз билан куйлагани эшитилди. Гулдаста
-
Баъзи вақт унинг қўшиғи Унсин қулоғига етади. Чол ҳамма овоз билан куйлайди. Ойбек, Танланган асарлар
2. поэт. Мадҳ этмоқ; тараннум қилмоқ.
-
У севги ҳақида ўйлар экан ё сўйлар экан севгини куйлаб ўтган зотлар сиймоси кўз олдидан кетмас эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Муқаддас замон ҳаққи, ёқа тутиб айтаман, Қанийди, куйлайверсанг ҳамиша бахтни тўлиб. А. Орипов, Юртим шамоли
КУЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUYLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан КУЙЛА сўзига берилган маънолар
куйла сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
куйла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар