куёв
билан улашинг
1. Қизнинг эри (қизнинг ота-онаси, ака ва опасига нисбатан).
-
— Йўқ, ойи, ҳеч нима керак эмас, — яна мулойим гапирди қизи, — куёвингизни жўнатаман, деб чарчадим. Ойбек, Танланган асарлар
-
Фотиҳа ўқилиб, куёв қайин онага узр айтди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Салимбойвачча илдамлик билан уларга югурди. Синглисидан аҳвол сўраб, куёвининг қўлини сиқди. Ойбек, Танланган асарлар.
2. Энди уйланадиган, уйланаётган ёки янги уйланган йигит (ўз қайлиғига, хотинига нисбатан).
-
Хонзода бегим ҳозир йигирма ёшдалар шу вақтгача муносиб куёв учрамай, доғда эдик. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Сен ҳали денгизни кўрганинг йўқ, қизим! Худо хоҳласа, куёвинг билан бирга кўрасан. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Булар келин билан куёв бўлса керак. С. Аҳмад, Юлдуз
3. Янги уйланган йигитга қариндош-уруғ ёки яқин кишиларининг мурожаат шакли.
-
Тўладан келган, хушфеъл Каримович ҳам дастлабки кундан бошлаб унга ёқиб қолган эди. — Куёв, ишлар қалай? — сўради у, столи устидаги ярқираб турган ойнада қизил қаламни ўйнаб. Мирмуҳсин, Умид
куёв сўзи қатнашган жумлалар:
Ич куёв
КУЁВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUYOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
куёв сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing