карнай
билан улашинг
1. Мисдан ясалган, узун, оғзи кенг (конуссимон), пуфлаб чалинадиган, қаттиқ овозли мусиқа асбоби (одатда, тўй ва катта тантаналарда чалинади).
-
Куёв узун ва кенг зарбоф тўн кийиб, катта салласига куркам олтин жиға қўндириб, ҳавони титратган карнайлар, сурнайлар садоси билан ўзиникига кетди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Шу асбобга бирор жиҳатдан ўхшаш бўлган нарсага нисбатан қўлланади.
-
Радио карнайи.
-
Шартта орқасига қайрилди-да, қўлларини карнай қилиб, овозининг борича қичқирди С. Анорбоев, Оқсой
-
У Алибекнинг қўлидаги карнай қилиб ўралган нарсага кўз ташлади. Шарқ юлдузи
карнай сўзи қатнашган жумлалар:
Иштаҳаси карнай
-
Унинг [Муроднинг] дастурхонни ҳам еб қўйгудай иштаҳаси карнай бўлса ҳам, овқат аралаш, гапини канда қилмас эди. А. Убайдуллаев, Ҳаёт оқими
-
Мол-мулкка, шон-шавкатга, ҳокимиятга уларнинг иштаҳалари ҳамиша карнай. Ойбек, Навоий
КАРНАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KARNAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
карнай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing