каромат
билан улашинг
1. Худонинг, ғайритабиий кучларнинг аралашуви билан, улар ёрдамида вужудга келадиган ғаройиб ҳодиса(лар), мўъжиза.
2. дин. Бирор воқеа-ҳодисанинг қачон ва қандай бўлишини илоҳий билим асосида олдиндан билиш, олдиндан айтиб бериш; башорат.
-
Каромат ноғорачиларда бўлади. Қўшнингнинг хотини туғса, эрталаб ноғора овозидан билан. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
3. эскирган Олдиндан айтилган хабар, фикр-мулоҳаза.
-
Кароматингиз жуда тўғри.
-
Эшон ва эшон аянинг ҳар бир гапини каромат билган муридларнинг тушунчасини ўзгартмоқ, эшондан эътиқодини қайтармоқ осон эмас. С. Аҳмад, Ҳукм
4. Каромат (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
каромат сўзи қатнашган жумлалар:
Каромат қилмоқ.
-
Агар шаҳардаги қўл берган донишманд пирим келиб: — Ҳой Мадамин, бир кун эмас, бир кун амалдан ажраб, халқ олдида бўйин эгасан, — деб каромат қилса, пир бўлишига қарамай, қамчи билан роса савалардим. П. Турсун, Ўқитувчи;
-
Худди деҳқонларнинг юрагига қўл солиб, дардини топгандай, каромат қилиб айтишини қаранг-а. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
Каромат кўрсатмоқ
-
Ўқиб, нима каромат кўрсатардингиз, болам? Жуда шаҳар олиб берармидингиз ? М. Жалолиддинова, Журъат
-
— Доктор чақирайми, Полвон амаки? — Қўй, иним докторинг нима каромат кўрсата оларди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
Соҳиби каромат
КАРОМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAROMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
каромат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар