бўлакча
билан улашинг
1. Кичкина бўлак, парча; бўлакнинг бўлаги.
-
Тош бўлакчалари.
-
Бир неча ҳафтами, ойми, сен яшаган ана шу жойда алланарсанг қолгандай бўлади. Аллақаеринг жиз этиб кетади. Шунда қалбингнинг кичик бир бўлакчасини қолдиргандай ҳис қиласан. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
2. Бошқаларидан, аввалгиларидан бирор жиҳати билан ёки тамомила фарқланадиган; бошқача, ўзгача.
-
Бўлакча илтифот. Бўлакча қараш.
-
Тоғ-яйловнинг гашти бўлакча. Ёшлик
-
Обиджоннинг бу қараши аввалги бефарқ қарашлардан мутлақо бўлакча эди. И. Раҳим, Зангори кема капитани
-
Хато қилибман, сен олов экансан, бўлакча йигит экансан. Ойбек, Танланган асарлар
БЎЛАКЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘LAKCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўлакча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар