бўлим
билан улашинг
1. Қисм, хона ва шу кабиларга ажратилган нарсаларнинг ҳар бир қисми, хонаси; бўлмаси.
-
Бинонинг бўлимлари. Кеманинг бўлимлари.
2. Идора ва турли ишхоналарнинг маълум иш билан шуғулланадиган ҳар бир қисми; муайян идорага қарашли қуйи идора, шоъба.
-
Вазирликнинг кадрлар бўлими. Институтнинг бўлимлари. Шаҳар молия бўлими.
-
Вакилларнинг унча катта бўлмаган аппаратида озиқ-овқат, молия ва маъмурий бўлимлар бор. Ш. Холмирзаев, Сўнмас ўт
-
Маориф бўлимида иш қизғин эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Маҳвашнинг отаси — район молия бўлимининг мудири. Т. Ашуров, Оқ от
-
Нусратбек алоқа бўлимига икки-уч марта бориб, уйи билан гаплаша олмади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
3. Магазин, музей, омбор ва шу кабиларнинг бир турдаги нарсалар тўпланган (қўйилган) ҳар бир қисми.
-
Магазиннинг пойабзал бўлими. Музейнинг қадимги дунё бўлими.
-
Магазинда ҳозир ўн бешта бўлим ишлаб турибди. Газетадан
-
Вақт ўтказмай, [магазиндан] ўзингизга керакли бўлимда бир зумда ишингизни битириб чиқасиз. Газетадан
4. Илмий иш ёки бадиий асарнинг, даврий нашрлар ва тўпламларнинг ҳар бир мустақил қисми.
-
Диссертация беш бўлимдан иборат. Романнинг учинчи бўлими. Журналнинг библиография бўлими. Газетанинг эълонлар бўлими.
-
Бирор абзацга келиб, сўнгра қараса керак, деб ўйладим. Йўқ, бир неча бет ва ҳатто катта бир бўлимдан ҳам ўтиб кетди, қарамади. Ойдин, Уялди шекилли, ерга қаради
-
Студентлик чоғларимда редакциялардан бирига шеър олиб бордим. Бўлимдагиларга маъқул бўлиб, олиб қолишди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
5. Ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари оралиғи.
-
Термометр бўлимлари.
БЎЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘LIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўлим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар