бўлиқ
билан улашинг
1. Яхши ўсган, дуркун; тўлишган; тўла, семиз.
-
Лаълининг бўлиқ гавдаси унга икки-уч ёш улуғворлик қўшиб турар, яқинда мактабни битирган қизга ўхшамас-ди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Тез-тез нафас олганида, бўлиқ кўкраклари кўтарилиб-кўтарилиб тушади. Т. Ашуров, Оқ от
-
Бу париваш жиякли қизил атлас лозими ял-ял ёниб, бўлиқ болдирини қучоқлаб турган, ўзи алвон турли гулларни суғориб юрган Шаҳзодахон эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Шарофат хола қуртхонага кириб, сўкчакдаги вишиллаб барг еб ётган бўлиқ қуртларни кўриб, ҳанг-манг бўлиб қолди. Ғайратий, Довдираш
2. Бўрсилдоқ, кўпчиб турган, бўз.
-
Биров бўлиқ ерга омоч соляпти, бирови ёш-ёш ўғилларини ёнига олиб, ариқ ковлаб, юқорига тупроқ отади. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Бўлиқ тупроқ бағрини ёриб, нозик-яшил майса уйғонди. Саодат
-
аллақаёқда бўғиққан момақалдироқ гулдураб, беозоргина ёмғир савалаб ўтди, бўлиқ тупроқ ҳиди анқиди. А. Мухтор, Чинор
3. Яхши ривожланган, баравж; тиқмачоқ,
-
Буғдой шундай ўсиқ ва бўлиқ эдики, бу масофадаги пастқам тепаликлар, сойликлар билинмасди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Қовунлар бўлиқ палак орасидан мўралаб, мени уз деяётгандек. Газетадан
-
Пахтакорларимиз асосий эътиборни бўлиқ кўсак тўплашга қаратдилар. Газетадан
-
Ғўзанинг шохларида маржондек тизилган бўлиқ, семиз кўсаклар гўё чимматларини очиб, жамолини кўз-кўз қилаётган гўзал қизларга ўхшайди. Н. Сафаров, Оловли излар
4. Мўл, баракали (ҳосил ҳақида).
-
Бўлиқ ҳосил билан сахий куз келди. Э. Раҳим, Янги қадам
-
Ўз вақтида, хатонинг олдини олиб берилган ишлов ғўзаларнинг бўлиқ ҳосилга киришига ёрдам берди. Ж. Абдуллахонов, Тўйга келинглар
БЎЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘LIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўлиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар