бўлар-бўлмас
билан улашинг
1. равиш Бўлмасданоқ, бўлай деб қолганда.
-
Бечора турмуш қилганига бир йил бўлар-бўлмас шу дардга йўлиққан экан. А. Қаҳҳор, Минг бир жон
-
Булар ётганига ярим соат бўлар-бўлмас, тахминан юз эллик метр наридаги якка бута хиёл қимирлади. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. Бирор иш, хатти-ҳаракатга асос, баҳона бўла олмайдиган; бўлмағур; арзимас.
-
Бўлар-бўлмас гап. Бўлар-бўлмас гапларни гапираверма.
-
Аҳмад бригадир бўлар-бўлмас гапларни айтиб, Нусратбекнинг фикрини чалғитишни истамади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
бўлар-бўлмас сўзи қатнашган жумлалар:
Бўлар-бўлмасга
-
Анзират хола ҳам юраги торгина бир кампир, бўлар-бўлмасга хархаша қилади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Кўринишидан жуда ёқимтой, қаттиқ гапирмайди, бўлар-бўлмасга тутақиб ҳам кетмайди, сабр-тоқатли бир киши. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
БЎЛАР-БЎЛМАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘LAR-BO‘LMAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўлар-бўлмас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар