бўлак
билан улашинг
1. Бутуннинг бир қисми; қисм, парча, кесим.
-
Энгашиб, яшикдан икки бўлак кўмир олиб солди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Қози пиёлани олдига қўйди-да, сўйилган анордан бир бўлагини олиб, йирик қизил доналарни кафтига уқалай бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ниҳоят, у жонлироқ кесилган гўшт бўлаклари қолиб, бундайроқларини олиб, узата бошлади. М. Мансуров, Ёмби
2. Нарсаларнинг тортиб, ўлчаб ажратилган ҳар бир қисми, донаси, ўрами.
-
Бир бўлак совун.
-
Мирзакаримбойнинг хотини бир катта бўлак чойни Йўлчига бериб, Гулнорни имлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тўйимизнинг эртасига совғага икки бўлак кирсовун олиб келган. С. Аҳмад, Уфқ
3. сифатдош Бошқалардан фарқ қиладиган; бошқа, ўзга, бошқача.
-
Бу бўлак гап. У бутунлай бўлак одам,
-
Бундай пайтларда у ҳеч нарсани эшитмайди, ҳеч кимга қулоқ солмайди: ўзига хос бир бўлак дунёда — хаёл дунёсида яшайди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ундоқ эмас, янга, энди замон бўлак, энди давлат ҳисоб-китоб билан барака топади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
4. Ўзига мустақил, алоҳида, ажратилган; бошқа-бошқа.
-
Уларнинг рўзғорлари бўлак.
-
Ҳар кимнинг гўри бўлак! Н. Норқобилов, Тўқнашув
5. кўм. взф. (ч.к. сўз билан) Бошқа, ташқари.
-
Бундан бўлак гапим йўқ.
-
Элмурод, эрталабдан бери нон-чойдан бўлак ҳеч нарса емаганликдан, кўнгли озганлигини сезди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Карим аканинг ота-онаси эрта ўлиб кетган. Фазилат опадан бўлак ҳеч кими йўқ, камбағалгина йигит эди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Укасидан бўлак Ҳамиданинг яқини қолмади. Ёш куч
бўлак сўзи қатнашган жумлалар:
Бўлак-бўлак қилмоқ
-
Душманларни бўлак-бўлак қилмадим, Қайтайин, доғ қолди юрак ичида. Юсуф ва Аҳмад
Гап бўлаги
Бўлак қилмоқ
-
Кўрсат йўлни, не кунларни соларман, Аждарҳони неча бўлак қиларман. Фозил шоир
-
Рўзғоримизни бўлак қилдик.
БЎЛАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘LAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўлак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар