1. Юз бермоқ, воқе бўлмоқ.
Кеча мажлис бўлди. Бугун бир қизиқ воқеа бўлди.
Бир ойдан кейин худди мана шу катта боғда данғиллама тўй бўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Бўлди кулги! Айниқса, Мирраҳимов завқ қилиб кулди А. Қаҳҳор, Асарлар
2. Келмоқ, бошланмоқ; ўтмоқ, кечмоқ (фасл, давр, пайт ва шу кабилар ҳақида).
Баҳор бўлди. Кеч бўлди. Вақт бўлди.
Бувайдадан чиқиб кетганимга йигирма йилдан ошгандир, кўп ҳам бўлгандир. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Баҳоланмоқ, бирор нархга олинмоқ ёки сотилмоқ.
Сигир қанча бўлди? — Арзон бўлди. Бўлиши қанча? — Олаверинг, от билан туя бўлармиди!
4. Амалга ошмоқ, битмоқ.
Бўладиган иш. Бўлмайдиган иш. Ҳамма иш бир ҳафтада бўлади. Ўқиш қаноат билан бўлади.
Шунақасиз-да, бўлмайдиган гапга ишониб, бўладиганига ишонмайсиз. С. Аҳмад, Ҳукм
Энди бўлар иш бўлди, Асрорқул отага айтманг. А. Қаҳҳор, Асарлар
5. Тахт ҳолга келмоқ, тайёр бўлмоқ, битмоқ.
Қишлигимизни ҳозирдан ғамлаб олдик. Кийим-кечагимиз бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Етарли бўлди деб ҳисобламоқ; тўймоқ.
Ошни олинг! — Раҳмат, мен бўлдим
7. кўчма (чиқиш келишигидаги сўз билан) Тўймоқ; кўриб-билиб ҳафсаласи қайтмоқ; жонига тегмоқ.
Мен доридан бўлдим. Мен ҳаммаларингдан ҳам бўлдим.
8. Тугатмоқ, охирига етказмоқ.
Ишим кўп эмас, бир-икки соатда бўлиб қоламан.
— Мана, бўлди, — Муқаддам игна ўрнини спиртли пахта билан артиб жилмайди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
9. Ярамоқ; тўғри, мувофиқ келмоқ.
Бу иш менга бўлмайди Бу пальто сенга бўлади. Ўзига бўй бўлмаган, ўзгага енг бўлмас. Мақол
10. Эга бўлмоқ; бор, мавжуд бўлмоқ.
Бўлгани шу, бошқа йўқ. Бундай ёрдамчининг бўлганидан бўлмагани яхши.
Бунинг ўрнига ҳидлар таркибида бўлган зарралардан фойдаланса бўлмасмикин? Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Деҳқоннинг оти бўлади-ю, ишга солинмайдими? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
11. Бирор жойга бориб, ташриф буюриб, маълум вақт турмоқ, қўнмоқ, яшамоқ.
Хоразмда кўп бўлганман. Ҳайвонот боғида бўлмаганман.
Сиз бизнинг ҳовлида бўлганмисиз? А. Қодирий, Ўтган кунлар
— Кўп марталаб меҳмон бўлгандим, — деди қутидор, — ул вақтда бобонгиз ҳам ҳаёт эдилар, А. Қодирий, Ўтган кунлар
Даданг бу ерда ҳам, шаҳар ҳовлимизда ҳам бўлган. Ойбек, Танланган асарлар
12. Бирор-бир тадбирда иштирок этмоқ, қатнашмоқ, ҳозир бўлмоқ.
Тўйда бўлдингизми?
Яхши, сен бу тўртовининг ўтиришларида бўлганмидинг? А. Қодирий, Ўтган кунлар
13. Ўсмоқ, битмоқ (ўсимлик, ҳосил ҳақида).
Бизнинг ерларда хурмо бўлмайди. Ўзбекистонда пахта яхши бўлади. шл Бу ерга анжир эк, лагандай бўлмаса, калламни ол. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
14. Бирор даражага етмоқ, ўз наслига тортмоқ.
Одам бўлмоқ. Ўқиб инженер бўлмоқ. Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл. Мақол
◆ Университетни битираман, кандидат, доктор бўламан. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
15. (чиқиш келишигидаги сўз билан) Дунёга келмоқ, туғилмоқ.
Чўридан бўлган бола., унинг устига — қиз, бийнинг шаънига иснод эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
— Ҳой, мингбошининг ҳаромидан бўлган қизи, қанисан, бу ёққа кел! — ўшқирди бойвачча. К. Яшин, Ҳамза
16. (чиқиш келишигидаги сўз билан) Келиб чиқмоқ, туғилмоқ.
Саломат Наманганнинг Чортоқ қишлоғидан бўлади. С. Аҳмад, Ҳукм
17. Бирор ҳаракат ёки нарсанинг етарли бўлганини, меъёрдан ошганини, қониққанликни, мамнунликни ифодалайди.
Бўлди, кетмонларни бир ерга тўпланглар, кетдик. С. Кароматов, Олтин қум
— Бўлди, — қиз кула-кула кафти билан юзини тўсди. — Бўлди, Марат ака, тавба қилдим Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Э, бўлди-бўлди. Шодибекнинг ўғлиман, денг? Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Мана, Эрмат ота, мана бу иш бўпти-да. П. Турсун, Ўқитувчи
18. Бирор ҳаракат, тадбирни маъқулламоқ, унга қўшилмоқ.
Бўпти, боради! Бироқ Хўжабекова кўнармикан? С. Анорбоев, Оқсой
Бўпти. Сизнинг ташаббусингизни қувватлаймиз. П. Турсун, Ўқитувчи
— Хўп бўлади, — дедим-у, ўрнимдан турдим. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
19. Сифат туркумидаги сўзлар билан бирикиб, қўшма феъл ҳосил қилади, масалан,
ҳайрон бўлмоқ, хурсанд бўлмоқ, кир бўлмоқ. Оз бўлсин, оз бўлса ҳам, соз бўлсин. Мақол
Жоним билан, Рустамжон ака. Бундан кўнглингиз тўқ бўлсин. К. Яшин, Ҳамза
Шов-шув кўтарма! Даданг хабардор бўлиб қолса, яхши бўлмайди. Ойбек, Танланган асарлар
20. -(а)р, -(а)диган, -(й)диган, -моқчи аффиксли феъллар билан қўшилиб, истак, майл маъноларини билдиради.
У [Отабек] кўз ёшларини тўхтатмоқчи бўлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Шундан кейин четдан келган одамларга ҳушёр кўзим билан қарайдиган бўлдим. Муштум
Уй қиладиган бўлсангиз, менинг кўнглимга ҳам қаранг-да. А. Қаҳҳор, Асарлар
Гулсумбиби қизи дам олгандан кейин, кечаси ёки эртага астагина билдирмоқчи бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
21. -дай, -дек аффиксли феъллар билан қўшилиб, иш-ҳаракатнинг жараёни, ҳолатини билдиради.
Ҳамроқул сувни ичиб, бир оз ўзига келгандай бўлди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Ногоҳ Бектемир даҳшатли тушдан уйғонгандек бўлди. Ойбек, Қуёш қораймас
Туриб-туриб, гоҳо уни тушимда кўргандай бўламан. С. Сиёев, Ёруғлик
22. -(и)б аффиксли равишдошдан кейин кўмакчи феъл вазифасида келиб, иш-ҳаракатнинг тугалланганлигини билдиради.
Самандаров хатни ўқиб бўлди, унинг устига кафтини қўйиб, Тўлаган акага қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Аёл пахтасини тўкиб бўлгунча, Ғуломжон унга ер остидан разм солиб турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
23. Бўлишсиз шаклларда келиб, иш-ҳаракатнинг амалга оширилиши қийинлигини ёки мумкин эмаслигини билдиради.
Ит оғзидан суяк олиб бўлмас. Мақол
Сўз чумчуқ эмас, Оғиздан чиқса, тутиб бўлмас. Мақол
Ёз ёмғири лой бўлмас, Ўғри асло бой бўлмас. Мақол
У йиғлаб юбормасликка ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, бўлмади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
24. От кесим таркибида боғлама вазифасида келади.
Ўктам Абдуллаев мактабга директор бўлди. Бу киши бизнинг тоғамиз бўладилар.
Эркак одам бир сўзли бўлади. С. Аҳмад, Уфқ
Бола вужуди нозик бўлади. Газетадан
Хотин кишининг кўз ёши ширин бўлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
/Қушбеги:] Қутидор билан Отабекнинг кими бўласиз, синглим? А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бор бўлинг
Бўлган экан
Ия-ия, улуғ, сиз ҳам шу гапни айтдингизми? Сизки шундоқ десангиз, роса бўлган экан-да. С. Аҳмад, Ҳукм
Йўл бўлсин
Муборак бўлсин
Ош бўлсин
Шу-шу бўлди-ю
Қутлуғ бўлсин
Билан бўлмоқ
Ё мен билан бўл, ё у билан бўл;
Тўпанисо Сидиқжоннинг сўзини эшитмаган ва ўз уйи 'билан бўлиб, бошқа ёққа қараб ўтирган эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-са бўлгани
У келса, бўлгани. Ёмғир ёғмаса, бўлгани.
-са бўладими
Саҳарга яқин Аччида кетаётган эдим, рўпарамдан йўлбарс чиқиб қолса бўладими. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Роҳилабуви ўлгур, тикиб кийиб олса бўладими! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
1. Бутунни (синдириб, қирқиб, ёриб ёки бирор бошқа йўл билан) бўлакларга ажратмоқ, бўлак-бўлак қилмоқ.
Патирни тўрт бўлмоқ. Қоғозни иккига бўлмоқ.
Шерзод қиличи билан шерни иккига бўлиб ташлади. Эртаклар
Юк машинаси чангни қоқ иккига бўлиб, йўлга тушди. Н. Қобул, Беморлар
2. Маълум қисмларга, гуруҳларга ажратмоқ, тақсимламоқ.
Асарни бобларга бўлмоқ. Болаларни гуруҳларга бўлмоқ.
3. мат. Бўлув амалини бажармоқ, ечмоқ.
Катта сонни каррали кичик сонга бўлмоқ.
4. Ўртада тақсим қилмоқ, улашмоқ.
Даромадни бўлмоқ. Меросни бўлмоқ.
Хотинлар дастурхондаги туз, май из ва чойни бўлиб олишди. С. Аҳмад, Ҳукм
Йигитлар истеҳкомга боришиб, ўқ-дориларини бўлиб олишди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
5. Ташкилот, муассаса, корхона ва шу кабиларни кичикроқ мустақил қисмларга, бўлимларга ажратмоқ.
Институтни иккига бўлмоқ.
6. кўчма Гап, сўз, суҳбат ва шу кабиларни тўхтатиб ёки кесиб қўймоқ.
Эшикдан кириб келган махдум уларнинг сўзини бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Бектемиров гапини тугатмаган ҳам эдики, Турсунбой ота келиб, суҳбатни бўлди. С. Аҳмад, Ҳукм
7. Шахснинг хаёли, фикри, ўйи ва бошқаларга халақит бермоқ, уни чалғитмоқ.
Ёқимсиз, жирканч кулги Аҳмаднинг хаёлини бўлди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Ҳамиша иш чоғида келиб, фикримни бўласан. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Ғайрат унинг фикрини бўлмаслик учун, миқ этмай бормоқда. М. Ҳазратқулов, Журъат
БЎЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘L сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.