той
билан улашинг
1. И Силлиқ юзада монесиз сурилиб, сирғаниб кетмоқ; тойғанмоқ.
-
Назира шошиб ёнига қарамоқчи бўлганди, сувга энгашиб қолган қувур устидан пастга қараб оёғи тойиб кетди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Кўча ва томлар қордан оқара бошлаган. У сирпаниб, тойиб, хизматкорхонага жўнади. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Четга чиқмоқ, адашмоқ, озмоқ.
-
Шариат йўлидан тойган қизнинг сўзига ишонасанми? Ойбек, Танланган асарлар
-
Оёғим сал тойдими, бас, бурнимни ерга ишқайдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
3. (фақат бўлишсиз шаклда) Қайтмоқ, тап тортмоқ.
-
У ҳеч нарсадан тоймайди. Яланғоч сувдан тоймас. Мақол
-
Бориб турган шум, тошюрак бола эди, муштдек бошидан жониворларни қийнаб ўлдиришга ўрганган одам ўлдиришдан ҳам тоймайди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
Айтганини қилиш учун ҳеч нарсадан тоймайди. Р. Раҳмонов, Чангалзордаги шарпа
той сўзи қатнашган жумлалар:
Жаддига тоймоқ
-
Қилғилиқни Сидиқжон қилди-ю, жаддига биз тойиб кетдик-да. Н. Сафаров, Уйғониш
Ҳолдан тоймоқ
-
Йўловчилар Устюрт саҳросида ўн беш кун йўл юриб, тоза чарчадилар, туялар ҳам ҳолдан тойди. М. Осим, Элчилар
-
Мени навкарлар ҳолдан тойгунимча урдилар. С. Сиёев, Ёруғлик
ТОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
той сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар