товуқ
билан улашинг
1. Товуқсимонлар туркумига мансуб, гўшти, пати ва тухуми учун боқиладиган урғочи уй паррандаси.
-
Сертухум товуқ. Курк товуқ. Товуқ катаги. Товуқнинг тушига дон киради. Мақол
-
тонг от-май, товуқлар қўндоқларидан тушмай, яна ишга тушар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Донлаб юриб, тентираб кетиб қолган товуқлар бир маҳал жой қидириб, уйгача кириб келди. К. Яшин, Ҳамза
2. Шу парранданинг гўшти (овқат, масаллиқ сифатида).
-
Товуқни есанг, бир ейсан, тухумини есанг, минг ейсан. Мақол
-
Холиса газ ўчоққа товуқларни димлаб қўйган. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
3. Шу паррандага нисбатли ҳақоратни билдиради.
-
Бундан кўра гўнг титганинг яхши эмасми, кекса товуқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сўк мени, курк товуқ дегин! А. Қаҳҳор, Асрор бобо
4. Баъзи қушларнинг модаси, макиён.
-
Қирғовулнинг товуғи.
5. шева Тунда хўроз қичқириши билан белгиланадиган вақт.
-
Бир товуқ ўтганда ётдик.
6. Мучал йил ҳисобида ўнинчи йил номи.
-
Унинг йили товуқ.
товуқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бир товуққа ҳам сув керак, ҳам дон керак
Думи юлинган товуқдек
Оёғи куйган товуқдай
Ола товуқ сомон сочар, ўз айбини ўзи очар
Товуқ йили
ТОВУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOVUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
товуқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар