товон
билан улашинг
1. И 1 Оёқ кафтининг орқа қисми.
-
Юмшоқ тупроққа қадам қўйганингда, товонинг ҳузур қилади.
-
Калишда терлаб, товонлари қорайиб кетган оёқларини сувга тиқиб шалоплатди, жони роҳатланди. Ёшлик
2. Оёқ кийимининг шу жойга тўғри келадиган қисми.
-
Товони тешик маҳси. Товони қора пайпоқ.
-
Авазнинг ҳам товони тешилаёзди, ковушининг бутуни қолмади. С. Сиёев, Ёруғлик
1. Келтирилган зарарни қоплаш учун тўланадиган ёки олинадиган ҳақ.
-
Товон олмоқ. Товон тўламоқ.
-
Келган бало-ю қазо ўшанга урсин. Товон тўлаб, нафсониятимни-ям ерга урманг. С. Кароматов, Сўнгги бархан
2. Жўналиш келишигидаги сўз билан қўлланиб, бирор нарса, иш-ҳаракатнинг шу келишикдаги сўз билдирган шахс зиммасида эканлигини билдиради.
-
Рўзғорнинг икир-чикир ишлари қизи Зуҳрага товон. А. Муҳиддин, Айбсиз айбдор
товон сўзи қатнашган жумлалар:
Тирик (ёки қуруқ) товон
-
Мен колхозингга тирик товон бўлишни истамайман. О. Ёқубов, Диёнат
-
Қийнаб қўяман, деб ўйламаган эдим. Мен сизга тирик товон бўлдим. Б. Раҳмонов, Олтин одамлар
-
Нима иш келаркан унинг қўлидан. Қуруқ товон-ку! С. Зуннунова, Гулхан
Товон тўлаш
Товонига қолмоқ
-
Велосипедга эҳтиёт бўл, бузиб қўйсанг, товонига қоласан.
-
бас қилайлик, бирор кор-ҳол бўлиб, тағин товонига ҳам қолиб ўтирмайлик. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Ишқилиб, янгамнинг юраги яхшими? Яна товонларига қолиб ўтирмайлик. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ТОВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
товон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар