товла
билан улашинг
1. с. т. айн. Тобламоқ И 1.
-
Қўлини ўтга товламоқ.
-
Қишлоқ халқининг кўпчилиги далада эди. Гузарда ўн беш-йигирма чоғли — ўзини офтобга товлаб ётган ишёқмасларгина бор эди. Ҳ. Шамс, Душман
-
Элмурод титраб-қақшаб, уларнинг олдига борди-да, музлаган қўлларини ўтга товлади. П. Турсун, Ўқитувчи
2. айнан Тобламоқ И 2.
-
Кулаланинг қўлидан фақат чархлаш, теша товлаш келади. А. Қаҳҳор, Ўтмишдан эртаклар
товла сўзи қатнашган жумлалар:
Меҳрини товламоқ
-
Василахоннинг қоп-қора чарос кўзлари, камон қошлари Хадича холанинг меҳрини товлаб юборди. Т. Алимов, Совға
-
Ҳар куни бир ёқимтой қилиқ чиқариб, меҳрингни товлайди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
Бош товламоқ
-
Узоқламай Нормуҳаммад қушбеги Қўқондан бош товлаб, ўз олдига мустақил ҳукумат эълон қилган бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Борди-ю, дарҳақиқат, сен ўйламаган экансан, озгина чой-чақани аямасанг, Азроил ҳам справка беришдан бош товламайди С. Абдулла, Соялар
Бўйин товламоқ
-
ташкилий ишларнинг Мирзага топширилиши унга жуда ёқиб тушган, уларнинг биронтасидан ҳам бўйин товламаган эди. О. Ёқубов, Мирзатерак
Эшмоқ, ўрамоқ; бурамоқ, тўғриламоқ.
-
Оталаримизнинг кўпчилиги майда косиблар мешкоб, арқон товлайдиган бўлганликлари учун уларнинг ёнига тушиш бизга тўғри келмас эди. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Олдимдан бир қизча чиқди Зулфини товлаб. Бойчечак
-
Очиллов шаштидан қайтгандай мўйловини товлаб, мийиғида кулди. А. Мираҳмедов, Ўт юраклар
Алдаб, лақиллатиб, қўрқитиб, бирор нарсасини ёки пулини олмоқ, юлмоқ, анойи қилмоқ, фириб бермоқ.
-
Лақмаларни товламоқ.
-
Сен меҳнат қилмас экансан, демак, бошқалар ҳисобига яшаяпсан, жамиятни товлаяпсан. Газетадан
ТОВЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOVLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
товла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар