тотли
билан улашинг
1. Таъми, мазаси яхши; мазали, лаззатли, ширин.
-
Тотли овқат. Молинг зотли бўлса, емишинг тотли бўлар. Мақол
-
Шавла жуда тотли туюлди — ошпазни мақтадилар. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Суяк солинган суюқ овқатлар қанча узоқ ва милтиратиб қайнатилса, таъми шунча тотли бўлади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
2. кўчма Лаззат бағишловчи, ширин, нашъали.
-
Тотли хаёллар. Тотли онлар.
-
Бегимхоннинг кўз олдида харита эмас, Эрали жонланди. Қандай тотли эди уларнинг турмуши. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Дили потирлаб, миясида бири биридан тотли ўйлар чарх уради. С. Сиёев, Ёруғлик
ТОТЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOTLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тотли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар