тос
билан улашинг
Асосан, кир ювиш, ювиниш учун ишлатиладиган катта металл идиш.
-
Тунука тос.
-
Ҳовлилардан тосларнинг жаранг-журунглари эшитилиш берди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Афанди бир куни ҳаммомга тушган эди, ҳаммомчи назарга илмай, эски тос, йиртиқ лунги берди. Латифалар
тос сўзи қатнашган жумлалар:
Тос суяги
Эски тос, эски ҳаммом
Бирга ўтирган кишилар гуруҳи.
-
Шу чоқда мулла Обидларнинг тослари кетишига қўзғаладилар. А. Қодирий, Обид кетмон
шева Парча, кимхоб.
-
Тос тўн.
-
Қават-қават шойи кўйлакларим, духоба камзулим тос қалпоғим, зардўзи пешона-бандим ҳам бор. С. Айний, Қуллар
сўзлашув тили Тоз.
ТОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар