товоқ
билан улашинг
1. Юзи ёйиқ, бир оз ялпоқ, коса шаклидаги чуқурроқ идиш (турли ўлчамда сопол, чинни, металл, баъзан мармардан тайёрланади).
-
Сопол товоқ. Чинни товоқ. Тунука товоқ.
-
Комил товоқларда қаймоқ, ликопларда узум кўтариб кирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Буви, юзини сузиб турган сутли товоқни ерга қўйиб, нима деяпсан? дегандай Муродга қарадилар. А. Мираҳмедов, Кулган чечаклар
2. шева Лаган.
-
[Ваҳоб] Бир товоқ хушбўй паловни келтириб, олдимизга қўйди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
3. сўзлашув тили Пластинка (патефон, радиола пластинкаси).
-
Эрталаб ҳосилотнинг хотини патефон товоғини сўраб чиқибди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
товоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Норин товоқ
-
Отабек шошиб токчадан хитойи норин товоқни олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ТОВОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOVOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
товоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар