товуш
билан улашинг
1. Гапириш, куйлаш, қичқириш, йиғлаш ва шу кабилар вақтида юзага келадиган ва эшитиш аъзолари қабул қилиб оладиган ҳодиса; овоз, садо, сас.
-
Мунгли товуш. Йиғи товуши. Шамолли кун қичқир-ма, товушинг зое кетади. Мақол
-
Қорайган том бўғотларида қўноқлаётган чумчуқлар қулоқни тешгудай товуш билан чирқиллашади. Мачит томондан сўниқ азон товуши эшитилади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Отабек товуш эгасини таниди. Бу мажнуна Зайнаб эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бемор Бакиров, укол! деган товушдан уйғониб кетди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Қани, ҳо, йигитлар! Ишга! Ишга, азаматлар! деган товуш эшитилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Олимхон ака, — деди ялинган товуш билан Танти, — Салим ўз дадаси билан ҳазиллашмоқчи. Ойбек, Танланган асарлар
2. Маълум сифатларга эга бўлган овоз.
-
Баланд товуш. Мусиқий товуш.
-
Одамлар жонланди. Баъзилари чиндан, баъзилари эса ҳазил-мутойиба билан Охуннинг товушини мақташди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Механик тебранишлар натижасида юзага келадиган ва қулоқ эшитадиган ҳар қандай овоз, садо.
-
Оёқ товуши. Тасир-тусур ўқ товуши. Гудок товуши. Карнай-сурнай товуши.
4. Шовқин; шовқин-сурон.
-
[Мулладўст:] Эшитяпсизми? [Қози:] Ҳа, жуда ҳайронман, нима товушлар? Бошим қотди, ақлим йўқ! Ҳамза, Майсаранинг иши
-
[Мамат Холисхонга:]
-
Товуш қилма, ўласан! Мана шу чу-қур сенинг учун қазилди. Ҳамза, Паранжи сирлари
5. физика Ҳаво ёки бошқа бир муҳит зарраларининг тўлқинсимон тебранма ҳаракатлари.
-
Қулоқ эшитмайдиган товушлар. Товуш тезлиги. Товуш назарияси.
6. тилшунослик Нутқ аъзолари артикуляцияси билан ҳосил бўладиган энг кичик тил бирлиги.
7. мусиқа Мусиқанинг ифода кучига эга энг кичик таркибий қисми.
8. кўчма Кам қўлл. Сайловларда ёки бирор масалани ҳал этишда ўз фикрини билдириш ҳуқуқи ва усули; овоз.
-
Мулла Обид бир товушдан, аммо Усмон полвон икки қарши билан колхоз идорасига сайланиб ўтадилар. А. Қодирий, Обид кетмон
товуш сўзи қатнашган жумлалар:
Бор товуш(и) билан ёки товуши борича, товушини баралла қўйиб
-
Бор товуши билан қичқирмоқ.
-
Мутал товушини баралла қўйиб сўзлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Товуш бермоқ
-
Мен бошда индамай биқиниб турдим, кейин товуш бердим. Ойдин, Дўндиқдан ҳам ёш экан
Товуш чиқармоқ
-
Хатни товуш чиқариб ўқимоқ.
-
Чол ўтирган ерида товуш чиқарди: — Ўртоқ Нурматовнинг ўзлари айтсинлар! А. Қаҳҳор, Мунофиқ
-
Саид Жалолхон товуш чиқармай, унинг ёнига бориб ўтирди. А. Қаҳҳор, Башорат
Товушинг ўчгур
-
Хотин йиғлагудай бўлиб, таш-қарига чиқди, яна кирди, яна чиқди Қани энди, бу товушинг ўчгур бола юпанса\ А. Қаҳҳор, Хи-хи
Товушингни ўчир
-
— Жим! — муштини кўтарди Ёрмат. — Товушингни ўчир, худо ҳаммага ақл улашган-да, сен қай гўрда эдинг! Ойбек, Танланган асарлар
ТОВУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOVUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
товуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар