даъват
билан улашинг
1. Бирор-бир ҳаракатга, маънавий, мафкуравий маслакка ундаш, чақириш; рағбатлантириш.
-
Озодлик учун курашувчилар сафида бўлиш унинг қалб даъвати эди. Газетадан
-
Икки йигит ҳам ичдаги қандайдир муқаддас бурчнинг даъвати билан курашга шўнғиди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. эскирган Таклиф, чақирув.
даъват сўзи қатнашган жумлалар:
Даъват қилмоқ
-
Гапга даъват қилинган ўн чоқли қариндош аёллар ҳам кўришиб, қайта-қайта ҳол-аҳвол сўрашиб ҳар қайсиси ўз билганча дуо қилишди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бир соатдан сўнг ироқ-ёвуқдан тўйга даъват қилинганлар кела бошлашди. Ойбек, Танланган асарлар
Даъват хати (ёки қоғози)
-
Абдураҳмон мударрис амакиларидан Бухоройи шарифга келиб таҳсил қилишга даъват хати олди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
ушбу йилнинг 15 апрелида бўладиган соғлиқни сақлаш кўргазмасига даъват қоғози олди. Газетадан
ДАЪВАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAʼVAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даъват сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар