давангирдай
билан улашинг
1. ижоб. Гавдали, забардаст.
-
Ўн олти ёшга тўлганда, Раҳматулло давангирдай йигитга айланди. Шарқ юлдузи
-
Эшик очилиб, чорпаҳилдан келган, давангирдай бир йигит кирди. Фан ва турмуш
2. салб. Қомати беўхшов, қўпол; бесўнақай, суяги бузуқ.
-
Давангирдай йигит.
-
Кексагина бир одам елкасига давангирдай бир йигитни миндирибди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
— Ханжарим қонга ташна, — деди белбоғига ойболта қистирган давангирдай бир одам ҳозир бўлиб. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Ашурбой ака ҳаддан ташқари дароз, сергўшт, суяклари бузуқ, давангирдай одам эди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
ДАВАНГИРДАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAVANGIRDAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
давангирдай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар