дастёр
билан улашинг
1. Қўлдан келган ишни бажариб, оилада катталарнинг оғирини енгил қилувчи, ёрдамчи.
-
Мен ўн бир ёшларга кирганимда, ота-онамга яхши дастёр бўлиб қолдим. С. Айний, Эсдаликлар
-
Эси кириб, дастёр бўлиб қолган Элмурод укасининг ингичка оёқларига қараб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Бировнинг енгил-елпи ишларини бажариш учун ёлланган хизматкор бола.
-
Тўртинчи куни [Қудрат] керосин сотувчи бир рус савдогарга дастёр бўлиб кирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Канал бўйидаги сўрига ўтириб, дастёр болага кўк чой буюрдик. С. Аҳмад, Ойдин кечалар
-
Равшан пальтоси билан қалпоғини ечиб, пештахта ортидаги дастёрга узатди. Шарқ юлдузи
3. кўчма Ёрдамчи, кўмакчи. Яхши ит —
-
чўпоннинг қўриқчиси, дўсти, дастёри. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
ДАСТЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DASTYOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дастёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар