зарғалдоқ
билан улашинг
1. от Чумчуқсимонлар туркумига кирувчи, қанотлари қорамтир, ўзи сариқ сайроқи қуш.
-
— Атрофимиздаги лолақизғалдоқлар, майса ўтлар тагида зарғалдоқлар сайрайди, осмондан сўфитўрғайларнинг овози эшитилади, — деди Усмон. О. Ҳусанов, Қўшиқчининг тақдири
-
Зарғалдоқлар чулу-лу деб, тикан шохларга бемалол қўнади, совуқда жунжиккандек ҳурпайиб олади. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
2. сифатдош Тўқ сариқ ранг, тўқ сариқ рангли.
-
Сой бўйи кета-кетгунча гулзор эди. Бир қатор қизил, иккинчи қатор оқ, яшил, зангори, сариқ, зарғалдоқ ранг гуллар Саодат
-
Оловли шар катталашган сари унинг ранги кўзни кўр қилувчи тўқ қирмизи рангдан зарғалдоқ рангга ўзгарар эди. Газетадан
зарғалдоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Зарғалдоқ шафтоли
ЗАРҒАЛДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZARG‘ALDOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зарғалдоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар