ҳолат
билан улашинг
1. Юзага келган, мавжуд бўлган вазият, аҳвол.
-
Жанговар ҳолат. Ҳарбий ҳолат. Шаҳар қамал ҳолатда.
-
Ишлаётган одамлар уни [Олахўжани] бу ҳолатда кўриб, жуда ҳайрон бўлиб, ишдан тўхтаб қолдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ҳамма сергак тортди, унга қулоғини тутиб жим қолди. Бу ҳолатдан фойдаланган шайх сўзига пардоз бериб, давом этди К. Яшин, Ҳамза
-
Шерали ҳам бу тўқнашувдан Тўлғоной билан ёлғиз қолгандаги ҳолатга тушди. С. Кароматов, Олтин қум
2. Жисмоний ёки руҳий жиҳатдан бўлган ифода, кўриниш; қиёфа, авзо.
-
Асабий ҳолат. Кулгили ҳолат. Аянчли ҳолат.
-
Мен унинг ҳолатидан нимадир ичини куйдираётганини билиб турардим. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Унинг мажақланиб, таниб бўлмас ҳолатга келган юзини оқ шоҳи билан ёпиб қўйдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. шева Куч-қувват, дармон, мадор; қудрат.
-
Ғознинг бир оёғи синган, бир қаноти майиб бўлган, ўқ тегиб ҳолати кетиб, шу ерга йиқилган. Алпомиш
-
Энди мендан ҳолат кетди, бек Шакар, Бу чўлларда энди қолдим хор-у зор. Ширин билан Шакар
ҳолат сўзи қатнашган жумлалар:
Бир ҳолатда
-
Қандолат биби бир ҳолатда бўлиб чўкиб қолган, ранги заъфарон Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Энди букчайиб қопти. Кийимлари ҳам бир ҳолатда. С. Аҳмад, Уфқ.
Жон ҳолатда
ҲОЛАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOLAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳолат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲОЛАТ сўзига берилган маънолар
ҳолат сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар