ҳолва
билан улашинг
1. Ун, шакар ва ёғдан, баъзан кунжут, мағиз қўшиб тайёрланган ширинлик, қандолат.
-
Пашмак ҳолва.
-
Арава-арава ун, гуруч, қоп-қоп бодом, писта, кажаваларда ҳолвалар, қирқ-эллик катта-кичик яшикда ҳар хил мевалар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Айланиб, уйда қолган жужуқларига қанд-қурс, ҳолва, пуфак олмоқчи бўлди. Н. Аминов, Қалтис хато
2. кўчма Қиёс мазмунли гапларда фикр юритилаётган нарса, иш, воқеа-ҳодисанинг бошқасига (қиёсланаётганига) нисбатан ёмон (ҳеч гап) эмаслиги, ундан дуруст, чидаса бўладиган эканлиги каби маъноларни билдиради.
-
Ҳали бу-ку ҳолва, қамоқхонадаги — якка камерадаги ёлғизликдан худонинг ўзи асрасин! Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар
-
Менинг гуноҳим олдида сизники ҳолва-ку Муштум
-
Наманган вилоятига ўтдим. Фарғонадаги машмашалар ҳолва экан. Муштум
-
Трассадаги шовқин-сурон бунинг олдида ҳолва экан. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
ҳолва сўзи қатнашган жумлалар:
Сувдан ҳолва ясамоқ
-
Мамлакатдан чет эл капиталини ситиб чиқармасдан туриб халқни қаттиқ оёққа бостириш — сувдан ҳолва ясайман, дейиш билан баравар. С. Акбарий, Севги билан тирилган юрак
Ўғилми, ҳолва?
-
Ҳасанали ҳам илжайиб, ёнчиқ ковлашга тутинди ва: — Ўғилми, ҳолва? — деб сўради хотинидан. — Ўғил! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ҳолва деган билан оғиз чучимайди
-
Дарҳақиқат, ҳолва деган билан оғиз чучимайди-да Халқ — оми бизнинг маърифат ҳақидаги гапларимиз уларнинг қулоғига киришига унча ишонмайман. К. Яшин, Ҳамза
ҲОЛВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOLVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳолва сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲОЛВА сўзига берилган маънолар
ҳолва сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар