классик
билан улашинг
1. Фан, санъат, маданият, адабиётнинг машҳур, илмий ишлари, асарлари миллий ва жаҳон фани ва маданияти учун аҳамиятли бўлган, шу соҳада бошқаларга намуна бўладиган, эътироф этилган арбоби.
-
Ўзбек адабиёти классиклари.
-
Жавонларда рус ва жаҳон классикларининг кўп жилдли асарлари қимматбаҳо муқоваларини кўз-кўз қилиб, ярқираб турарди. О. Ёқубов, Диёнат
2. Классик филология мутахассиси.
3. Классицизм вакили, издоши, тарафдори.
1. Классиклар томонидан яратилган, халқларнинг ифтихорига айланган, намуна бўладиган; мумтоз.
-
Классик асар. Классик фалсафа.
-
Ушбу нашрга Лутфийнинг ўзбек классик шеърияти тараққиётига залварли ҳисса бўлиб қўшилган ажойиб шеърий меросидан намуналар киритилди. Газетадан
2. Қадимги (антик) тиллар ва адабиётларни ўрганишга оид, алоқадор.
3. Классицизмга оид (
-
Классик трагедия.
КЛАССИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KLASSIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
КЛАССИК сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан КЛАССИК сўзига берилган маънолар
классик сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
классик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар