клавиш
билан улашинг
1. Мусиқа асбобларида (фортепяно, аккордеон ва шу кабиларда) уларни ҳаракатга келтириб, овоз чиқариш учун уриладиган пластмасса тугма ёки тахтача.
-
[Мунис] Гоҳ хаёлчан тебраниб, пианинонинг клавишларига тикилиб қолар ва гоҳо илҳоми зўр келиб, яна ашуласини давом эттирар эди. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
2. Ёзув машинкаси, телефон аппарати ва шу кабилар механизмларда уларни ишлатиш учун бармоқ билан босиладиган қисми, тугмаси.
-
[Машинка] Чиқир-чиқир, шўх-шўх куйлаб, Клавиши дик-дик ўйнаб, Оқ қоғозга ҳарф қўнар, Ҳарф йиғилиб, жумла бўлар. Қ. Муҳаммадий.
-
Муолажани амалга оширувчи ҳамшира бор-йўғи бемор бошига ниқоб тугмаларини тақиб қўйиш ва асбоб клавишини босишнигина билиши кифоя. Газетадан
КЛАВИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KLAVISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
клавиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing