ҳол
билан улашинг
1. Ҳаётдаги муайян бир ҳолат, вазият; аҳвол.
-
Умидли, изланувчан ёшларимизнинг кўплиги қувончли ҳолдир. Газетадан
-
Шунақа, бу чўлни осонликча енгмаганмиз, қурбонлар бериб, жон фидо қилиб, шу ҳолга келтирганмиз. Ўзбекистон қўриқлари
-
мактабда ўқиш-ўқитиш ишлари мустаҳкам изга тушиб кетди. Бу ҳол қишлоқда сезилмай қолмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Дарвозалар ёнида сарбозлар юриб туриши душманга қарши тадбир-чоралар кўрилаётганини ҳисобга олмаганда, шаҳар ўлик ҳолда эди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Кимса ёки нарса жисмида юзага келган муайян ҳолат.
-
Автор яна ўз савлатли ҳолига қайтди. Қаддини ғоз тутганича, оёғини кериб, йирик-йирик қадам ташлаб чиқиб кетди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Ўзим-ку, ғўзаларни шу ҳолга етказгунча лабларимни(нг) уч марта пўсти тушди. С. Нуров, Нарвон
3. Кишининг жисмоний ва руҳий жиҳатдан ўзини сезиши; жисмоний ва руҳий ҳолат; кайфият, авзо, кўриниш.
-
Меъморнинг хаёл суриб, гиёҳвандлардек қотиб қолганини кўрган Ҳорунбек устод баъзан шундай ҳолга тушиб қолармикан, бу, эҳтимол, аччиқ аламнинг оқибатидир деб ўйларди. Мирмуҳсин,Меъмор
-
Тешабой, бир томондан, кооперативчининг ҳолига ачинди, иккинчи томондан, гитлерчиларга хизмат қилаётганидан ғазабланди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
4. ў.-п. к. (шаклида — ҳолда) Ҳолат билдирувчи (ғамгин, маъюс каби) баъзи сўзлар, шунингдек, -ган аффиксли феъл билан қўлланиб, бирор ҳаракат-ҳолатнинг шу сўз билдирган ҳолатда юз бериши, бажарилишини билдиради.
-
Ҳусайннинг дадаси маъюс ҳолда, билинар-билинмас бош чайқаб қўйди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Суюм оға гаранг, дардли, оч ҳолда тепа устига чиққач, яна боягидек, орқа-олдига қаради. Н. Фозилов, Дийдор
-
Ҳусайн Бойқаро қийиқ, тез ўйнайдиган кўзларини шоирга тикиб, ғамгин ҳолда деди Ойбек,Навоий
-
Имом ерга қараган ҳолда бошини қимирлатиб қўйди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
5. Баъзи сўзлар билан қўлланиб, руҳий ёки жисмоний имконият, куч-қувват маъносини билдиради.
-
Унинг оҳ дегани ҳоли йўқ. С. Сиёев, Аваз
-
Боланинг йиғлашга ҳам ҳоли қолмаган эди. Газетадан
-
Хосият хола бир ҳўплам чой ичган бўлди-ю, ҳоли келмай, ётиб қолди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
6. тилшунослик Иш-ҳаракатнинг қай тарзда бажарилишини, унинг бажарилиш сабаби, мақсади, ўрни, пайти ва шу кабилар белгиларини билдирадиган иккинчи даражали бўлак. Қандай белгини билдиришига кўра ҳолнинг
-
сабаб ҳоли, ўрин ҳоли, пайт ҳоли, тарз ҳоли каби турлари фарқланади. Кеча кўрдим (кеча — пайт ҳоли). Кўчада учрашдик (кўчада — ўрин ҳоли) ва бошқалар
ҳол сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳолига вой
-
Ўз пирини беобрў қилган, юзига оёқ тираб кетган банданинг ҳолига вой! Муштум
Акс ҳолда
Арзи ҳол айламоқ (ёки қилмоқ)
Аҳли ҳол
Илми ҳол
-
Мадрасаларда илми ҳол ўгай ўғил ҳолатига тушиб қолди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
Таржимайи ҳол
-
Хайр, кетмаган ҳам бўлсин. У ҳолда, ўзингиз айтгандек қилиб, тўппа-тўғри эртага Салим шарбатдорнинг олдига бораман-да, ўғлингни Мирзакарим аканинг тошкентлик куёви ўлдирди, мен ўз кўзим билан кўрдим, дейман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ўз ҳолига
-
Шундай қилиб, бечора Содиқни ўз ҳолига қўймай, кўчадан анчагина нарига сургаб кетдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Меъморни ўз ҳолига қўйиб бериш керак. У шуни хоҳларди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бошини кўтариб, елкаларини ўз ҳолига қўйди, оёқларини ҳам узатди. С. Кароматов, Олтин қум
Ўз ҳолича
-
Уйда ўз ҳолича ивирсиб юриб, темир-терсаклар йиғди, асбоблар топди, ишлай бошлади. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
Ҳол тили
-
Бу икки ёш орасида севги алоқаси ҳалигача тилга олинмаган ва ҳар иккалалари ҳам бир-бировларига ўз ички кечинмаларини ёлғиз ҳол тили билан изҳор қилмоқда эдилар. С. Айний, Дохунда
-
Нариги уват билан буниси бир-бирига нисбатан фарқини ҳол тили билан сўзлаб туради. А. Қодирий, Обид кетмон
ҲОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар