ҳодиса
билан улашинг
1. Табиатда, жамият ҳаётида юз берадиган ўзгариш.
-
Мудҳиш ҳодиса. Қувончли ҳодиса. Бахтсиз ҳодиса. Кутилмаган ҳодиса.
-
Ҳодиса рўй берган жойга зудлик билан етиб борган оператив гуруҳ айбдорларни топмади. Газетадан
-
Бобурномани варақлар экансиз табиий ҳодисалар тасвирига дуч келасиз. Фан ва турмуш
-
Ёши йигирма иккига қадам қўйганда, Берунийни ҳам ҳодисалар сели юмалатиб, ўзи билан бирга жанубга олиб кетди. М. Осим, Жайҳун устида булутлар
-
Булар энди бир ҳовлида туриш эмас, бир уйда ётиб қолишни ҳам бировнинг эътиборини жалб қиладиган ҳодиса деб билишмас эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлар
2. Бирор нарсанинг воқеланиши, воқеланиш факти.
-
Қишдан кейин баҳорнинг келиши объектив ҳодиса.
-
Сўз бўғинларидан бирининг ёки гапдаги сўзлардан бирининг ажратиб, кучли талаффуз этилиши ҳодисаси урғу дейилади. Ўзбек тили дарслиги
-
Бир жисмдан чиқиб тарқалган товушнинг бошқа жисмга урилиб, тебраниш ҳосил қилиши резонанс ҳодисаси деб аталади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ҲОДИСА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HODISA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳодиса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing