ҳисса
билан улашинг
1. Маълум мақсад билан бўлинган, қисмларга ажратилган нарсанинг ҳар бир бўлаги, қисми; қисм, бўлак.
-
Ҳосилнинг тўртдан уч ҳиссаси.
-
Кейин лойқа сувда балиқ тутиб, ўзига катта ҳиссани қўпоради. Ойбек, Танланган асарлар
2. Муайян шахс ёки нарсанинг ҳақ-ҳуқуқи, имкони; тан, чек.
-
Мажидиддин ўз ҳиссасига тушган туманларни санаб чиқди. Ойбек, Навоий
3. айнан Улуш 1.
-
Ўз ҳиссасини ортиғи билан олди.
-
Илгарига, ҳеч бўлмаса, ҳар кимга ўз ҳиссаси тушади, деган умид бор эди. Энди уч хотинга бир ҳовучдан ер, қолган ҳаммаси Зебихонга Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Мадраса вақфидан кутубхонадор учун ҳам ҳисса тайин қилганлар. С. Айний, Эсдаликлар
4. Бирор нарса, умумий иш ва шу кабиларни ташкил этувчи қисм; унга қўшиладиган қисм; улуш.
-
Бу ишда менинг ҳам муносиб ҳиссам бор.
-
Ислом маданиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган муҳтарам зотларнинг номлари бутун оламга машҳур. Газетадан
-
Ушбу нашрга Лутфийнинг ўзбек классик шеърияти тараққиётига залворли ҳисса бўлиб қўшилган ажойиб шеърий меросидан намуналар киритилди. Газетадан
5. эскирган Бирор ташкилот ёки тўдага қўшилиш, шерик бўлиш ёки аъзо бўлиш учун кириш ҳақи сифатида тўланадиган ҳақ, пай.
6. Марта, баробар.
-
Уч ҳисса ортиқ. Даромад ўтган йилгига нисбатан икки ҳисса кўпайди.
-
Бурноғи йили саноат корхоналари икки ярим ҳисса маҳсулот етказиб берди. Газетадан
-
шундай воқеалар содир бўлдики, булар даҳшатли афсонадан минг ҳисса ёмонроқ бўлиб, уларни даф қилишга сўфиларнинг азони ҳам кор қилмай қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
ҳисса сўзи қатнашган жумлалар:
Қиссадан ҳисса
-
— Кун шундай исиб турса, июлда мўлжалга етиб олиш мумкин. Куз ҳам баҳорнинг ҳиссасини чиқармай иложи йўқ эди, — деди Холмирза. И. Раҳим, Ҳилола
-
Сидиқжон, худди кеч келганимнинг ҳиссасини чиқараман дегандай, дарров ишга тушди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ҲИССА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HISSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳисса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар