обод
билан улашинг
1. Кўркам бинолар, чиройли кўчалар, боғ-у роғлар билан гўзаллик касб этган, гуллаб-яшнаган.
-
Обод шаҳар.
-
Ватанни обод қилиш фидокорликдир. Газетадан
-
Бақақуруллоқ сердарахтлиги, майдондаги бир-иккита оқ уйлари билан Қўғазордан хийла обод кўринар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Яхши қаров, парвариш билан етиштирилган.
-
Обод боғ.
-
Ҳирот музофотида Ҳурруд бўйида бир оила томонидан каттагина бир боғ обод қилинган эди. С. Айний, Қуллар
-
Яхши ишласак, ўз турмушимиз фаровон, юрт обод бўлади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
3. Халқ кўп йиғиладиган, гавжум ва сер-файз.
-
Обод парк,
-
Қишлоқнинг бу овлоқ жойи мактаб қурилиши бошланганидан буён обод бир сайлгоҳ бўлиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қиш кечалари жуда узун, шунинг учун чойхоналар обод. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Хурсанд, шод.
-
Кимдир тома билан дунё кезади, Кимдир ўксик дилни этади обод. А. Орипов, Йиллар армони
5. Баъзи отларга ёки айрим сифатларга қўшилиб, шаҳар, қишлоқ ва шу кабилар номини ясайди, масалан,
-
Нуробод, Ишқобод. Бекобод, Янгиобод
-
Улар Қурбақаобод мавзейига етиб, одамлардан Норматхўжанинг боғини суриштирди. Ойбек, Танланган асарлар
ОБОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OBOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
обод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар