ҳисобот
билан улашинг
1. Ўз ишлари, топшириқнинг бажарилиши ва шу кабилар ҳақида тегишли масъул шахс, ташкилот кабиларга бериладиган (берилган) оғзаки ёки ёзма тарздаги расмий ахборот.
-
Йиллик ишлар ҳисоботи. Командировка ҳисоботи. Депутатнинг сайловчилар олдидаги ҳисоботи.
-
Йиғим-терим даврида айрим бригадаларнинг ҳисоботи эшитиб турилди. Газетадан
-
Мана бу ҳисоботларни институт илмий секретарига топшириб, кейин Фанга ўтасиз С. Нуров, Нарвон
2. Шундай ахборотни эшитиш учун бўладиган йиғин.
-
Йиллик ҳисоботга уч кун қолганда Ғалаба колхозининг раиси Маҳмуд Бекмирзаевни райкомга чақиришди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Ҳисоботдан сўнг Султонов райондан келган икки вакилни капасига таклиф этди. Ўзбекистон қўриқлари
ҳисобот сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳисобот даври
-
Ҳисобот даврида асосий эътибор пахтачиликни ривожлантиришга, унинг самарадорлигини оширишга қаратилди. Газетадан
ҲИСОБОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HISOBOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳисобот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар