ҳисобла
билан улашинг
1. Санаб, миқдорини аниқламоқ, санамоқ.
-
Пулни ҳисобламоқ. Минутларни ҳисобламоқ. Бармоқ билан ҳисобламоқ. Экилган кўчатларни ҳисоблаб, яна 20 туп экиш кераклигини айтди.
2. Номаълум бир миқдорни ҳисоб йўли билан аниқламоқ, ҳисоблаб топмоқ.
-
Ҳозир бир центнер пахта неча меҳнат кунига тушади? Ўрмонжон буни ҳеч қачон ҳисоблаб кўрмаган бўлса керак, жавоб бера олмай илжайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
ўз имкониятларини ҳисоблаб чиқиб, яна давлатга қўшимча кумуш тола етказиб беришга аҳд қилишди. Газетадан
-
ҳисоблаб қарашса, йигитчанинг гарданига пирасант [процент] билан роса саккиз юз сўм пул тушибди Ойбек, Танланган асарлар
3. Ҳисобга олмоқ, ҳисобланувчи нарсалар қаторига қўшмоқ.
-
Табиатимни ланж қилган баъзи нуқсонларни ҳисобламасам, мен сафаримдан хурсандман Муштум
-
Овқат, кийимни эмас, сувни ҳам ҳисоблайди у қизиталоқ [бой]. Ойбек,Танланган асарлар
-
Йоққа ҳисоблаб, 35 минг 500 сўмга сут сотиб олиб топширганмиз дегин Муштум
4. Бирор тарзда баҳоламоқ, маълум бир хулоса чиқармоқ; -деб билмоқ, ўйламоқ.
-
Ҳаёти мобайнида икки туп ниҳол экиб ўстирган инсон ўз умрини мазмунли ўтди, деб ҳисоблашга ҳақлидир. Газетадан
-
.шу мактубни олган кунингиздан бошлаб ўзингизни мендан бегона ва никоҳимдан ташқари ҳисобласангиз бўладир А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Операция пайтида хирург энг яқин одамини ҳам бегона ҳисоблайди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор.
-
Аёлни камситган кимсани одам ҳисобламанг. Газетадан
5. махс. Номаълум сонни ҳисоблаб чиқармоқ, шу мақсадда ҳисоблаш иши олиб бормоқ.
-
Бу формулалар шамолнинг тезлигини ҳисоблаш имконини беради.
ҲИСОБЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HISOBLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳисобла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар