оёқла
билан улашинг
1. Охирига етиб қолмоқ, охирламоқ.
-
Куз оёқлаб қолиб, ҳолдан тойган-у, лекин ўз ўрнини ҳали қишга бўшатиб бермаган эди. С. Нуров, Нарвон
-
Кўклам оёқлаганда келиб, ўрик еб кетинглар. Газетадан.
2. кам қўлл . Тарқалмоқ, овоза бўлмоқ, юрмоқ.
-
Эл орасида уни Тошкентга олиб кетиб отиб ўлдиришгани, кейин жарликка улоқтиришгани ҳақидаги гаплар кўп оёқлабди. Газетадан
3. шева Йўлга кирмоқ, юра бошламоқ (гўдак ҳақида).
-
Қишлоқ боласи оёқлабдики, шу тепага тирмашади, шу тепада ўйнаб ўсади. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
ОЁҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OYOQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оёқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар