ноз
билан улашинг
1. Танноз аёлларга хос сериш ва ҳаракат, қилиқ; ишва, карашма.
-
Ноз қилмоқ.
-
Сўз билан, ноз билан, ҳангома билан йигитларнинг кўкрагига ўт солади қирғиз қизлари. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дилбар қизнинг қилиғи, нози яхши, Сўзнинг ози, машшоқнинг сози яхши! Ё. Мирзо
2. Ўз қадрини ошириш учун қилинадиган ноўрин талаб, ортиқча эркалик; таранг қилиш.
-
Қизи борнинг нози бор. Мақол
-
Касали нима, озиб кетибди келинчак онамиз?— Муғамбирлик, эркалик, ноз! Ойбек, Танланган асарлар
-
[Нури] Йўлчини ёдларкан, унинг юрагида энди ғазаб қўзғалар эди Ким у? Нега мунча ноз қилади, кеккаяди? Ойбек, Танланган асарлар
3. Нозик; жиззаки.
-
Бошим тоз, кўнглим ноз. Уйғун
4. кўчма Майинлик.
-
Гумарда ноз, Елларда ноз, Кел, чаманда қил парвоз! Т. Тўла, Оромижон
ноз сўзи қатнашган жумлалар:
Ноз уйқу
НОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ноз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар