пишқир
билан улашинг
1. Бурундан кучли бўғиқ товуш чиқармоқ (от, қорамол ҳақида).
-
Канадан ҳам кўра сигир унинг аччиғини келтирди: канани терай деса, қўймайди: бошини силкийди, пишқиради. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
-
От бўлса, ҳавонинг бузилганини сезибми, йўлнинг ёмонлигидан нолибми, қаттиқ пишқириб қўяркан. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Сигир пишқириб, қўлимни ҳам ямлаб ютай деди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Пишқириққа ўхшаш қаттиқ товуш чиқармоқ.
-
Поезд — гўё улкан тимсоҳ, пишқириб, қирларни чўрт кесиб югурарди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
-
Машина олов отдай пишқириб учади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Паровоз, худди чарчаган отдай, бир пишқириб тўхтади. Ж. Шарипов, Саодат
3. кўчма Шиддат билан шовулламоқ, вишилламоқ.
-
Ҳамма пишқириб ёнаётган оловни ўчиришга ёпишди.
4. кўчма Ҳайқириб гапирмоқ, бақирмоқ.
-
Жавоб ўрнига бошини чайқаб пишқирди. С. Аҳмад, Уфқ
-
У, Зулайҳо Мансурни чақириб борганини эшитган бўлса керак, югуриб келган кўзлари ўт бўлиб ёнар, бурун катакларини кериб, пишқирарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
— Эшитдингми? — Кимсан акам ғазаб билан пишқирди. — Жон керак бўлса, туёғингни шиқиллат. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
5. кўчма салб. Шошилиб кетмоқ, босар-тусарини билмай қолмоқ.
-
Пишқирган бойлар.
-
Пишқириб келган Салимхон Обидий ели чиқиб кетган пуфакдек бўшашиб, бир чеккада ўтирарди. Мирмуҳсин, Умид
6. тақл. с. Пиқ Кулганда ёки йиғлаганда, томоқсан портлаб чиққан қисқа, бўғиқ товуш ҳақида.
-
Гавҳарнинг лайлакка ўхшаб бир оёғини кўтариб туриши ўзига шу қадар нашъа қилиб кетдики, пиқ этиб кулиб юборди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
-
Анзират кампир пиқ этиб йиғлаб юборди. А. Мухтор, Опа-сингиллар.
ПИШҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PISHQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пишқир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар