поғона
билан улашинг
1. Зинанинг, нарвоннинг оёқ қўйиб чиқиладиган ва тушиладиган пояларидан ҳар бири; пиллапоя.
-
Нарвоннинг поғонаси.
-
Шотининг бир поғонасига оёқ қўйиши билан калласига, қўшнининг хотини кишидан қочадиган бўлса, андишалик иш бўлмасмикин, деган ўй келди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Искандар зинадан икки потна пастга тушиб, автобус эшигида турганча, миннатдор бош силжиди. М. Мансуров, Ёмби
2. кўчма Ўсиш, юксалиш, тараққиёт каби тадрижий жараёнларнинг ҳар бир босқичи.
-
Тараққиёт поғоналари. Юксалишнинг энг юқори поғонаси.
-
Мажлисда таъкидландики, мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар самарадорлигини янги поғонага кўтаришга алоҳида эътибор берилаётир. Газетадан
3. кўчма Амал, унвон, мартаба кабиларнинг ҳар бир босқичи.
-
Домла ўзи етган поғонани ҳам, олдинда уни кутиб турган мартабаларни ҳам севарди. Ёшлик
-
Ҳа, у камолот поғоналаридан тез, ишонч билан кўтарилиб борарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Аммо кейинги пайтда бу аҳволни тубдан яхшилаш учун бир талай ишлар қилинди. Энг аввало, барча потнадаги раҳбар кадрлар янгиланди. Газетадан
4. Бирин-кетин содир бўладиган иш-ҳаракатнинг ҳар бир босқичи.
-
Қиз эскичасига яширин равишда сотилди. Энди энг сўнгги поғона — домла имомнинг никоҳ ўқиши қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
5. мусиқа Товушқатор; ундаги изчиллик ва уйғунликни ташкил этган ҳар бир товуш.
поғона сўзи қатнашган жумлалар:
Умуртқа поғонаси
ПОҒОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POG‘ONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
поғона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар